Мустақиллик байрами арафасида аҳоли дастурхонига сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар!
2026-08-24 15:10:00 / Янгиликлар
Мустақиллик байрами арафасида аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Қўқон деҳқон бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси фаолият олиб бормоқда.

Ярмаркада аҳоли учун кундалик эҳтиёждаги озиқ-овқат маҳсулотлари бозор нархларига нисбатан арзон нархларда таклиф этилмоқда.
Хусусан, гўшт, ун, ёғ, гуруч, шакар, сабзавот ва бошқа турдаги маҳсулотларни қулай нархларда харид қилиш имконияти яратилган.
Мазкур ярмарканинг асосий мақсади — байрам арафасида аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш ҳамда фуқаролар учун қулай шароит яратишдан иборат.
Аҳолининг байрам дастурхонини тўкин-сочин қилиш, Мустақиллик байрамини кўтаринки кайфиятда нишонлаши учун зарур шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.









