Қўқон шаҳрида оммавий ободонлаштириш тадбирларига старт берилди
2026-08-22 07:15:00 / Янгиликлар

«Долзарб 40 кунлик» штабига маҳаллаларда ободонлаштириш тадбирлари давомида тўпланган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш, моддий-техник таъминот ҳамда ишчи кучи билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, шунингдек, ободонлаштириш тадбирларини мувофиқлаштириб бориш вазифаси юклатилди.
Президентимизнинг «Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш йўналишида манзилли ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида Қўқон маҳаллаларида аҳоли билан манзилли ишлаш, ижтимоий-маиший муаммоларни барвақт аниқлаш ва ҳал этиш, ишсиз фуқароларни бандликка жалб қилиш, уларни даромадли меҳнат ва тадбиркорликка йўналтириш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида самарали ва ташаббускор фаолият кўрсатган турли соҳа ходимлари пул мукофотлари билан рағбатлантирилди.









