Қўқон шаҳридаги туризм хабини барпо этиш бўйича келишувга эришилди
2026-08-21 14:10:00 / Янгиликлар
Хитойнинг «Henan Yufu» қурилиш муҳандислик компанияси Қўқон шаҳридаги Дастурхончи мадрасаси ёнида туризм хабини қуриш ва туризм маршрутини миллий услубда ташкил этишга сармоя киритади.

Қўқон шаҳар ҳокими билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида Хитой сармоядорлари билан Мукими шаҳарчасида барпо этиладиган Ахборот технологияларига ўқитиш марказига ҳам сармоя киритиш бўйича келишувга эришилди.
Маълумот учун: жорий йил бошидан буён Қўқон шаҳрида иқтисодиётнинг турли тармоқларига 200 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий сармоялар жалб этилди.



