Қўқон шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарларининг шахсий қабуллар жадвали
2026-08-19 17:10:00 / Янгиликлар

Фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаатлари билан тизимли ишлаш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳамда уларни тезкор ҳал этиш мақсадида Қўқон шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан ҳар ҳафта шахсий қабуллар ўтказилади.
📍 Қабул манзили: Қўқон шаҳар Халқ қабулхонаси
📅 Қабул жадвали
Душанба | 10:00–12:00
Усмонов Маруф Азамович — Қўқон шаҳар ҳокими.
Сешанба | 10:00–12:00
Қурбонов Отабек Худашукурович — шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари.
Жума | 10:00–12:00
Мингбаев Ойбек Маруфжонович — шаҳар ҳокимининг ўринбосари, инвестициялар, саноат ва савдо соҳаси бошлиғи.
Жума | 10:00–12:00
Эргашева Нигора Муратовна — шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи.
Фуқаролар ва тадбиркорлар ўз мурожаатлари, таклиф ва муаммолари юзасидан белгиланган кун ва вақтларда шахсий қабулга мурожаат қилишлари мумкин.
