Қўқон шаҳрида қўл жанги бўйича вилоят биринчилиги мусобақалари ўтказилди
2026-08-15 20:05:00 / Янгиликлар
Мустақиллигимизнинг 35 йиллигига бағишлаб Ёшлар боғида ўтказилган мусобақаларда вилоятимизнинг турли ҳудудларидан келган спортчилар қўл жанги бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақасига йўлланмаларни қўлга киритиш учун ўзаро куч синашдилар.

Амфитеатрда, юзлаб томошабинлар нигоҳида бўлиб ўтган беллашувлар аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб этиш каби эзгу мақсадларга хизмат қилди.






