Қўқон шаҳрини камбағалликдан холи ҳудудга айлантирамиз!
2026-08-12 13:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳрида аҳолини камбағалликдан чиқариш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш ва бандлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар билан мулоқот қилиб, аҳолининг ижтимоий муаммоларини манзилли ҳал этиш, ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш, уларни касб-ҳунарга ўргатиш ҳамда бизнес ва тадбиркорликка йўналтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.
Мулоқот давомида аҳоли ўртасида ер ва мол-мулк солиғидан бўлган қарздорликни бартараф этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаб бориш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини юқори савияда ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга белгиланган вазифаларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, аҳолининг даромадларини ошириш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича ишларни янада кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.






