Қўқон шаҳри халқаро туризм шаҳрига айланмоқда
2026-08-11 10:10:00 / Янгиликлар
Давлатимиз раҳбари томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш, фуқаролар учун камхаражат ва сердаромад, энг муҳими, узоқ муддатли — 100 йилгача бўлган истиқболга мўлжалланган туризм лойиҳаларини ривожлантириш давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Туризми ривожланган илғор мамлакатлар тажрибаси асосида, миллий анъаналар ва урф-одатларимизни инобатга олган ҳолда амалга оширилаётган лойиҳалар Қўқон шаҳрида ҳам тобора ривожланиб бормоқда.
Хусусан, Қўқон шаҳридаги учта туризм йўналишидан бирида жойлашган “Исфара гузар” маҳалласида аҳоли хонадонлари миллий услубда таъмирланиб, сайёҳлар учун янада жозибадор кўринишга келтирилмоқда.
Бу каби лойиҳалар маҳалланинг тарихий ва миллий қиёфасини асраб-авайлаш билан бирга, сайёҳлар учун янги туристик масканларни шакллантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга хизмат қилади.






