Қўқон шаҳар жамоат транспорти чекка ҳудудларгача етиб боради
2026-08-12 15:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳрида жамоат транспорти хизматларини янада ривожлантириш, йўловчилар учун қулайликларни ошириш ва транспорт қатновини яхшилашга қаратилган янги лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Лойиҳага кўра, жамоат транспорти хизматларини шаҳардан 12 километргача бўлган масофада жойлашган энг чекка ҳудудларгача етказиш кўзда тутилмоқда. Янги лойиҳанинг асосий мақсади Қўқон шаҳридаги транспорт йўлларида тирбандликларнинг олдини олиш, шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган жамоат транспорти хизматларининг савияси ва сифатини оширишдан иборат.
Қўқон шаҳар ҳокими мутасаддилар билан янги лойиҳани амалга ошириш механизмлари, автостaнциялар жойлашуви ҳамда хизмат кўрсатадиган автобусларга доир масалаларни муҳокама қилди.
Билдирилган таклифларни идоралараро мувофиқлаштириш, лойиҳани аҳолига қулай ва ҳамёнбоп даражага етказиш, жамоат транспорти хизматларининг самарадорлигини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.






