Обод ва кўркам юрт! Қўқон аэропорти ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилди
2026-08-12 10:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳрида “Долзарб 40 кунлик” лойиҳаси доирасида ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Қўқон шаҳар ҳокими “Долзарб 40 кунлик” лойиҳаси доирасида Қўқон аэропорти ва унга туташ ҳудудларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида иштирок этди.
Жараён давомида ҳудудларнинг кўркамлигини таъминлаш, мавжуд ирригация тизимларининг мукаммал ишлашини йўлга қўйиш, тунги ёритиш тизимларини тўлиқ соз ҳолатда сақлаш, шунингдек, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини юқори савияда ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга ҳудудларни янада обод ва кўркам кўринишга келтириш, барча ишларни сифатли ва тизимли ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.






