Қўқон шаҳар ҳокими ёшларнинг муаммо-масалаларини ҳал этиш чораларини кўрди
2026-08-06 14:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида “Бўстон” маҳалласида фуқаролар билан мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва масалаларини ҳал этиш чораларини кўрди.

Хусусан, ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит ажратиш, ер-мулк ва кадастр масалалари кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.






