Қўқон шаҳрида инвестицион лойиҳалар ижроси ўрганилди
2026-08-05 17:00:00 / Янгиликлар

2022 йилда 8,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция асосида ишга туширилган корхонада бугунги кунда экспортбоп тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада 35 нафар ходим меҳнат қилмоқда.
Жорий йилда корхона томонидан 3 миллион АҚШ долларлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, унинг 100 фоизи экспорт қилинди. Маҳсулотлар Россия, Озарбайжон ва бошқа МДҲ давлатларига етказиб берилмоқда. Шунингдек, янги хорижий ҳамкорлар билан 40 миллион АҚШ доллари қийматидаги экспорт шартномалари имзоланган.
Ташриф давомида корхона фаолиятини кенгайтириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт ҳажмини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди. Мутасаддиларга лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.






