Қўқон ва Велико Тирново шаҳарлари ўртасида Меморандум имзоланди
2026-07-24 13:25:00 / Янгиликлар

Мазкур ҳужжат икки шаҳар ўртасида узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, иқтисодиёт, инвестициялар, туризм, маданият, таълим, фан ва спорт соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Меморандумга мувофиқ, томонлар ўзаро делегациялар алмашиш, ишчи учрашувлар ва бизнес форумларини ташкил этиш, маҳаллий бошқарув тажрибасини ўртоқлашиш ҳамда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича «Йўл хариталари» (Roadmaps)ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга келишиб олдилар.
Қўқон ва Велико Тирново шаҳарлари ўртасида имзоланган мазкур меморандум Қўқоннинг халқаро ҳамкорлик географиясини кенгайтириш, янги инвестиция ва гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда икки шаҳар ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди.


