Қўқон: халқ дипломатиясининг қадимий ва замонавий маркази
2026-07-24 13:05:00 / Янгиликлар

Мазкур форум ушбу форматдаги илк халқаро тадбир бўлиб, унда дунёнинг турли давлатлари ҳамда Ўзбекистон шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Форумнинг асосий мақсади шаҳарлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳудудлараро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали мулоқот майдонини яратишдан иборат.
Форум доирасида Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов хорижий давлатлардан ташриф буюрган ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказиб, "Қўқон: халқ дипломатиясининг қадимий ва замонавий маркази" мавзусида маъруза қилди.
Ўз маърузасида Маруфжон Усмонов Қўқоннинг бой тарихий мероси, Буюк Ипак йўлидаги ўрни, халқаро маданий алоқалардаги аҳамияти ҳамда бугунги кунда шаҳарни инвестициялар, туризм ва халқаро ҳамкорлик марказига айлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.






