Қўқон шаҳрида электр тармоқлари модернизация қилинмоқда
2026-07-20 15:10:00 / Янгиликлар

Хусусан, шу кунга қадар 140 та трансформатор пункти таъмирланди, 4 та янги трансформатор пункти фойдаланишга топширилди. 149 километр электр тармоғи таъмирланиб, 197 километр ҳаво электр узатиш тармоқлари дарахт шохларидан тозаланди.
Яшил энергетикани ривожлантириш мақсадида 76 та объектга умумий қуввати 2570 киловатт бўлган қуёш панеллари ҳамда 20 та гелиоколлектор ўрнатилди.
Электр таъминоти барқарорлигини ошириш мақсадида 169 та трансформатор пунктида юкламалар қайта тақсимланди. Кўп қаватли уйлардаги 222 та электр шитлари ва кабель тармоқлари таъмирланиб, юқори юклама билан ишлаётган 10 та трансформаторнинг қуввати оширилди.
Шунингдек, "Муқимий", Ат-Термизий, Шалдирмоқ, Ғишткўприк ва Қаймоқли гузар маҳаллаларида янги электр узатиш тармоқлари барпо этилиб, трансформатор пунктлари янгиланмоқда. Ушбу лойиҳалар минглаб аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларини барқарор ҳамда узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилмоқда.






