Қўқон шаҳар ҳокими саноат бозорларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишиб, мутасаддиларга устувор вазифаларни белгилаб берди
2026-07-17 10:10:00 / Янгиликлар
Шаҳар ҳокими бозор ҳудудларида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, мавжуд инфратузилмани замонавий талаблар асосида янгилаш жараёни ҳамда тадбиркорлар учун яратилаётган шароитлар билан яқиндан танишди.

Хусусан, тадбиркорлар, пудратчилар ва масъул ташкилотлар вакиллари иштирокида ўтказилган мулоқот давомида саноат бозорларидаги бино ва иншоотларни тасдиқланган лойиҳа ечимлари асосида ягона меъморий қиёфага келтириш, қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, ободонлаштириш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини тартибга келтириш, пиёдалар учун қулай шароитлар яратиш ҳамда бозорларнинг замонавий ва эстетик кўринишини таъминлаш бўйича масъулларга тегишли вазифалар юклатилди.
Таъкидланганидек, амалга оширилаётган ушбу ишлар тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, харидорлар учун қулай ва хавфсиз муҳит яратиш ҳамда Қўқон шаҳрининг замонавий қиёфасини шакллантиришга хизмат қилади.



