Қўқон шаҳрида ёшлар муаммоларини ҳал этишга қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди
2026-07-18 10:05:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 30 июнь куни ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқотида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республика ишчи гуруҳи ҳамда Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан Қўқон шаҳрида ёшлар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Қабул давомида ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш ҳамда ташаббус ва ғояларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қабулда 100 га яқин ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларнинг бир қисми шу куннинг ўзидаёқ ижобий ҳал этилди.
Хусусан, 8 нафар ёш шу жойнинг ўзида доимий ишга жойлаштирилиб, 20 та эҳтиёжманд оилага ижтимоий ёрдам кўрсатилди.






