Қўқон шаҳрида бозорлар тартибга келтирилмоқда
2026-07-14 19:20:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими, масъуллар ҳамроҳлигида, "Кўкат бозори"да тадбиркорлар ва харидорлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда мавжуд муаммо-масалаларни ўрганди.

Мутасаддиларга шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайдиган, тартибсиз қурилмаларни демонтаж қилиш, амалдаги қурилиш нормаларига асосланган тартибли савдони ташкил этиш, расталарни замонавий кўринишга келтириш ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий амал қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.



