Қўқон шаҳрида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, касб ва ҳунарларга йўналтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди
2026-07-14 10:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар билан мулоқот қилиб, ёзги таътил даврида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни спорт, касб ва ҳунар тўгаракларига жалб этиш, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, кутубхоналар фаолиятини ривожлантириш, таълим муассасаларидаги спорт иншоотларининг ҳудудлардаги маҳалла аҳолиси учун ҳам хизмат қилишини таъминлаш, шунингдек, янги воркаут майдончаларини ташкил этиш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Маруфжон Усмонов айни кунларда мамлакатимизда ҳукм сураётган иссиқ об-ҳаво ҳамда ортиб бораётган энергия таъминоти билан боғлиқ масалаларга ҳам тўхталиб, энергия тежамкорлигини таъминлаш, аҳоли ўртасида бундай шароитларда эҳтиёт чораларига риоя қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш бўйича ҳам тегишли топшириқлар берди.









