Қўқон шаҳар ҳокими "Толзор" маҳалласида ёшлар билан мулоқот қилди
2026-07-09 13:05:00 / Янгиликлар
"Ёшлар куни" тадбирлари доирасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида маҳалла тизими мутасаддилари фаолияти танқидий таҳлил қилиниб, аҳолини камбағалликдан чиқариш, ижтимоий муаммоларини ҳал этиш ҳамда доимий даромад манбаи билан таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Маҳалла аҳолиси ва ёшлар учун ўтказилган сайёр қабулда мурожаатлар масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.









