Халқаро ҳамкорлик ва маданий меросни асраш йўлида муҳим ташаббус
2026-07-08 10:10:00 / Янгиликлар

Анжуман Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмитаси, Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ҳокимлиги, Қўқон университети ҳамда Биродар шаҳарлар альянси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари, ҳокимликлар вакиллари, хориждаги ватандошлар, ҳамкор ташкилотлар, дўстлик жамиятлари, IT ва сунъий интеллект соҳаси мутахассислари, архитектор-реставраторлар, шаҳарсозлик экспертлари, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Анжуманда маданий мерос объектларини сақлаш, реставрация қилиш, мониторинг олиб бориш ва уларни келажак авлодларга етказишда сунъий интеллект ҳамда замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.






