Қўқон шаҳрида содир этилган жиноятлар муҳокама этилди
2026-07-02 13:10:00 / Янгиликлар
Маҳалла ва таълим тизими мутасаддилари, участка нозирлари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор бошқа масъуллар иштирокида бўлиб ўтган муҳокамада Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Муҳокамада содир этилган жиноятларга сабаб бўлган омилларга эътибор қаратилиб, ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйган мутасаддилар ҳатти-ҳаракатларига баҳо берилди.
Мулоқот чоғида фарзанд тарбияси, таълим тарбия жараёнларида ота-она ва педагоглар масъулияти, маҳаллада нуронийлар ва фаолларнинг ўрни, жамиятдаги юриш-туриш қоидаларига амал қилиш, қонунга итоаткор келажак авлодни тарбиялаш масалаларига ҳам эътибор қаратилиб, мсъулларга вазифалар белгилаб берилди.






