Қўқон шаҳар ҳокими Амир Темур кўчасида реновация дастурига тушган кўп қақатли уйларда истиқомат қилаётган фуқаролар билан мулоқот қилди
2026-07-01 13:25:00 / Янгиликлар

Реновация - шаҳарсозлик ҳужжатлари ва реновация лойиҳаси асосида ҳудудни меъморий, ижтимоий, иқтисодий ва экологик жиҳатдан яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир.
Реновация дастури яшаш ёки фойдаланиш учун яроқсиз бўлган, авария ҳолатидаги уй-жой фондини янгилашга хизмат қилади. Реновациянинг асосий мақсади уй-жой шароитини яхшилаш, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий инфратузилмани замонавий талабларга мослаштириш ҳисобланади.
Қурилиш компанияси вакиллари иштирокида бўлиб ўтган мулоқот чоғида уй-жой эгаларининг таклифлари ўрганилиб, билдирилган саволларига жавоб берилди. Бошланаётган ишларга барака тилаб, Қуръон тиловат ва қурбонлик қилинди. Дуоларда ўтганлар хотираси ёд этилиб, тинч-осойишта хаётимизга шукроналик билдирилди.






