Қўқонда Ёшлар куни муносабати билан концерт дастури ташкил этилди
2026-06-30 17:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳридаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз” шиори остида “Янги Ўзбекистон — эзгу мақсад, янги ҳаракат!” мавзусида концерт дастури бўлиб ўтди.

Тадбир давомида истеъдодли ёшлар томонидан Ватанга муҳаббат, миллий қадриятлар ва Янги Ўзбекистон ғояларини тараннум этувчи мусиқий ҳамда бадиий чиқишлар намойиш этилди.
Концерт иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашиб, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён этиш, уларни Ватанга садоқат ва юксак мақсадлар сари руҳлантиришга хизмат қилди.






