Қўқон шаҳрида Президент топшириқлари ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда
2026-06-27 13:05:00 / Янгиликлар
Хусусан, Қўқон шаҳрида фаолият олиб бораётган республика ишчи гуруҳи мутасаддилари ва кун тартибидаги масалаларга алоқадор масъуллар иштирокида бўлиб ўтган мулоқот чоғида яширин иқтисодиётга барҳам бериш, соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш, хавфсиз шаҳар концепциясини амалиётга жорий этиш, саноат бозорларини тартибга келтириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди.

Мулоқот чоғида мутасадди раҳбарларнинг шу кунга қадар бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланиб, янги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Масъулларга Қўқон шаҳридаги маҳаллаларни сон жиҳатидан оптималлаштириш, давлат бошқаруви ва соҳаларда рақамли технологияларни жорий этишни жадаллаштириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар қамровини кенгайтириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.






