Обод ва хавфсиз бозорлар
2026-06-24 10:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруф Усмонов бозорларни ободонлаштириш, қурилиш-монтаж ишлари ҳамда рақамлаштириш йўналишлари учун масъул раҳбарлар иштирокида навбатдаги эрталабки ишчи йиғилишни ўтказди.

Йиғилиш давомида тасдиқланган режа-график асосида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланиб, қурилиш ва ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
— Ушбу бозорларда меҳнат қилаётган минглаб фуқаролар ва тадбиркорлар олдида масъулмиз. Бутун шаҳар мазкур объектлардаги ишлар боришини кузатмоқда ва уларнинг тез фурсатда якунланишини кутмоқда, — деди шаҳар ҳокими.



