Қўқон шаҳар ҳокими Португалиянинг "Delta Y" компанияси раҳбари Карваш Афонсу билан музокаралар олиб борди
2026-06-22 14:10:00 / Янгиликлар
Мулоқот чоғида Қўқон шаҳри иқтисодиёти тармоқлари бўйича интерактив онлайн маълумотлар базасини шакллантириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда шаҳар миқёсида маҳаллий рақамли марказларни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунларига кўра, мутасадди идоралар компания билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш имкониятларини ўрганади.
Шунингдек, Ўзбекистондаги серверларда жойлашган очиқ маълумотлар базаси асосида Қўқон шаҳри учун веб-интерфейсга эга дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича техник ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.







