Қўқон шаҳрини ривожлантириш концепцияси муҳокама этилди
2026-06-18 14:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда шаҳримизда туризм, шаҳарсозлик, экология, муқобил энергия ишлаб чиқариш ҳамда маданий мерос объектларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳани ишлаб чиқаётган хорижий мутахассислар гуруҳи билан учрашди.

Мулоқот давомида мутахассисларга шаҳарда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, қурилиш ва коммуникация тармоқларини ривожлантириш, туризм соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар ҳақида маълумот берилди.
Қўқон шаҳар ҳокими муҳокама қилинган соҳалар ва идоралар раҳбарларини хорижий мутахассисларга таништириб, ҳамкорликдаги фаолиятни самарали ташкил этиш бўйича тегишли вазифаларни белгилаб берди.






