Муқимий шаҳарчаси кўркам кўринишга келтирилмоқда
2026-06-13 10:15:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими давлатимиз раҳбарининг Қўқон шаҳрига қилган ташрифлари давомида берилган топшириқлар ижроси доирасида обод этилаётган Муқимий шаҳарчасида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, мутасаддиларга вазифалар белгилаб берди.

Хусусан, ушбу ҳудудда барпо этилаётган арк кўринишига миллий услубдаги безаклар билан жило бериш, сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш юзасидан кўрсатмалар берилди.



