Қўқон шаҳар ҳокими Хитой сармоядорлари билан музокаралар олиб борди
2026-06-09 12:05:00 / Янгиликлар
Мулоқот чоғида Қўқон шаҳридаги “Ачиқкўл” маҳалласида жойлашган икки ва тўрт қаватли уйлар ўрнига реновация дастури асосида замонавий уй жойлар барпо этиш, Қўқон технопарки ҳудудида логистика марказини ташкил этиш ва Ёшлар саноат зонасида мебеллар учун аксессуарлар ишлаб чиқариш корхонасини ишга тушириш масалалари муҳокама этилди.

Айни пайтда мулоқот чоғида эришилган келишувлар асосида Қўқон шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими мутасаддилари сармоядорлар билан жойларда лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиб, барпо этиладиган янги объектлар учун ер майдонлари бўйича таклифлар билан таништирмоқда.



