Қўқонда Алишер Навоий мавзесидаги кўп қаватли уйлар “Индорама Текстиль” корхонасида ҳосил бўладиган иссиқлик энергияси билан иситилиши мумкин
2026-06-05 14:10:00 / Янгиликлар

Қўқон шаҳар ҳокими “Индорама Текстиль” корхонаси мутасаддилари билан учрашиб, корхона ҳудудида 12 мегаваттгача электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга генераторларни ўрнатиш масаласини муҳокама қилди.
Лойиҳа доирасида электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган иссиқлик энергиясидан самарали фойдаланиш, хусусан, Алишер Навоий мавзесидаги кўп қаватли уйларни иситиш тизимига йўналтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Муҳокамалар давомида мутасаддиларга лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, тегишли тармоқ ташкилотлари билан лойиҳани келишиш ҳамда амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Мазкур лойиҳа амалга оширилиши натижасида энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, аҳолини барқарор иссиқлик таъминоти билан қамраб олиш ҳамда замонавий энергия ечимларини жорий этиш имконияти яратилади.



