Қўқон шаҳрида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда
2026-06-04 13:05:00 / Янгиликлар
Хусусан, “Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Аюбхон Раҳматуллаев ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов иштирокида пробация назоратида турувчи ёшлар билан очиқ мулоқот ҳамда сайёр қабул ўтказилди.

Тадбир давомида ёшларни иш билан таъминлаш, кичик бизнес ва тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилишга қаратилган қатор масалалар кўриб чиқилиб, ижобий ечим топди.
Профилактик суҳбатлар давомида жиноят учун жазонинг муқаррарлиги, шунингдек, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар алоҳида таъкидланди.






