Қўқонда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни кўтаринки руҳда нишонланди
2026-06-01 10:25:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳридаги Ёшлар боғида “Янги Ўзбекистоннинг бахтиёр болалари!” шиори остида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида болажонлар учун ранг-баранг концерт дастурлари, театр томошалари ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокидаги қизиқарли шоулар намойиш этилди. Шунингдек, болалар расм ва ҳунармандчилик кўргазмалари ташкил этилиб, турли ўйинлар ва кўнгилочар мусобақалар ўтказилди.
Байрамда иштирок этган болаларга совғалар улашилиб, бепул музқаймоқлар тарқатилди. Қувонч ва шодликка бой тадбир болажонларга унутилмас таассуротлар улашди.
Болаларга меҳр ва эътибор кўрсатиш, уларнинг бахтли ва баркамол вояга етиши учун яратилаётган шароитлар яна бир бор ўз ифодасини топди.




