Президент топшириқлари ижроси: Қўқон маҳаллаларида ободонлаштириш ишлари жадаллашмоқда
2026-06-01 14:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов “Муқимий” ва “Шикорбеги” маҳаллаларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Ташриф давомида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, масъулларга қурилиш сифатини ошириш, кўкаламзорлаштириш ва маҳаллаларни янада обод қилиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, шаҳар раҳбари маҳаллалардаги ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш масалаларини муҳокама қилди.



