Қўқон саноат бозорлари замон талаблари асосида тартибга келтирилмоқда
2026-06-01 10:25:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими мутасаддилар билан саноат бозорларида шаҳарсозлик талабларига риоя этиш, савдо жараёнларини рақамлаштириш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва хизмат кўрсатиш сифатини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

Шунингдек, тадбиркорлар билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди ҳамда фаолиятни қонунчилик асосида юритиш ва солиқларни ўз вақтида тўлаш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.



