Малайзиялик тадбиркорлар билан экспорт ва савдо масалалари муҳокама қилинди
2026-05-21 11:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Малайзиядан ташриф буюрган тадбиркорлар билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида икки томонлама савдо алоқаларини кенгайтириш, маҳаллий маҳсулотларни Малайзия бозорига экспорт қилиш ҳамда истиқболли ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Қўқонда ишлаб чиқарилаётган саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт салоҳияти, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда инвестицион муҳит ҳақида маълумотлар берилди.Томонлар келгусида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, экспорт ҳажмини юксалтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашдилар.



