Қўқонда маҳаллалар қиёфаси янгиланмоқда
2026-05-22 10:25:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими “Муқимий” ва “Шикорбеги” маҳаллаларида амалга оширилиши режалаштирилган ободонлаштириш ҳамда қурилиш лойиҳалари билан танишиб, мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли вазифаларни белгилаб берди.

Ҳудудда ташкил этилган штаб қошидаги лойиҳа офиси томонидан кўчалар, бино ва иншоотларни замонавий архитектура асосида қайта шакллантириш, уларнинг ташқи қиёфасини янада кўркам ва жозибадор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.“Қўқон тажрибаси — Фарғона намунаси” шиори остида олиб борилаётган мазкур ишлар аҳоли учун қулай ва замонавий яшаш муҳитини яратиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш ҳамда “Янги Ўзбекистон” қиёфасига мос янги турар жой масканларини барпо этишга хизмат қилмоқда.




