Қўқон шаҳридаги "Бақа Чорсу" маҳалласида темир йўл тармоғи остида янги тоннель барпо этилмоқда
2026-05-21 10:25:00 / Янгиликлар
Ушбу ҳудудда истиқомат қиладиган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида олиб борилаётган ишлар билан Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов жойида бориб танишди.

Мутасаддиларга сифатли қурилиш материалларидан фойдаланиш, хавфсизлик талабларига риоя этиш, ишларни ўз вақтида ниҳоясига етказиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Маълумот учун: ушбу масала кўп йиллардан бери аҳолини қийнаб келаётган муаммолардан бири эди, фуқаролар ушбу мавзуда ёрдам сўраб мутасадди идораларга мурожаат этишган эди. Энди аҳоли темир йўл тармоғи остидан хавфсиз ҳаракатланиш имкониятига эга бўлади.




