“Саодат” маҳалласида “Шукроналик” маърифий учрашуви ва концерт дастури бўлиб ўтди
2026-05-18 20:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳридаги “Саодат” маҳалласи аҳолиси учун Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида “Шукроналик” маърифий учрашуви ҳамда концерт дастури ташкил этилди.

Тадбир давомида юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, халқ фаровонлигини ошириш ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида сўз юритилди.Байрам тадбирида эл суйган санъаткорлар — Давр гуруҳи, Муҳриддин Норматов, Эъзоза Хайдарова ҳамда Рустам Ғаниев иштирок этиб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан йиғилганларга кўтаринки кайфият улашдилар.Шунингдек, таниқли шоир Аъзам Назирий томонидан Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқилди.Концерт дастури давомида саҳнага чиққан санъаткорлар ва шоу юлдузларининг чиқишлари маҳалла аҳлига байрамона кайфият улашиб, тадбир кўтаринки руҳда ўтди.









