"Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!"
2026-05-15 10:55:00 / Янгиликлар

Бундай тадбирлар ҳақида сўзлаб бериш, бу ерда ҳукм сураётган бирдамлик руҳини ифода этиб бериш жуда ҳам қийин. Ватанга муҳаббат - уни қандай мезонлар билан ўлчаш мумкин?
Бу ерда ҳукм сураётган кайфият, ҳавода учиб юрган заррачалар худди электр токи каби ана шундай меҳр оқибат билан йўғрилган. Ватанга муҳаббатни қандай ифодалаш мумкин.
Балки овозимдаги титроқ, байроғимиз ҳилпираганда кўксимда тўлиб, томоғимга тақаладиган бир куч биландир.Тўғри, ман ҳали ёшман, балки кўпни кўрмагандирман, лекин юртимизда, шаҳримизда, маҳалламда, мактабимда бўлаётган ишларга баҳо бера оламан ва интернетдан ўзга юртларда ҳукм сураётган вазият бўйича оқиб келаётган маълумот билан билан таққослай оламан.
Билмадим, сиз нима деб ўйлайсиз, лекин мен - биз ажойиб замонда, энг гўзал мамлакатда, бахтли ҳаёт кечирмоқдамиз деб ўйлайман. Агар сиз ҳам шу туйғуларни ҳис этишни истасангиз, шундай тадбирларга албатта боринг.







