Қўқон шаҳрида яширин иқтисодиётга барҳам берилмоқда!
2026-05-12 10:25:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов мутасаддилар билан мулоқотда бўлиб, саноат бозорларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қонуний ва ҳалол, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтиб, солиқларини тўлаб, фаолият юритишини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб берди.

Қўқон шаҳар ҳокими бозорларда жамоат тартибини таъминлаш, тадбиркорлар ва харидорлар учун муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш масалаларига ҳам эътибор қаратиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берди.



