Қўқон шаҳрида яширин иқтисодиётга барҳам бериш чоралари кўрилмоқда
2026-05-07 07:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, мутасаддилар ҳамроҳлигида, саноат бозорларида тадбиркорлар билан мулоқот қилиб, мамлакатимизда бизнес учун яратилган кенг имкониятлар, жорий этилган янги солиқ ставкалари, электрон тўлов тизимлари хусусида маълумот бериб, барча бизнес субъектларини қонуний фаолият олиб боришга чақирди.

Маруфжон Усмонов тадбиркорларнинг муаммо-масалаларини ҳам ўрганиб, масъулларга вазифалар белгилаб берди.






