Қўқон шаҳрида Хотира ва қадрлаш куни катта тантаналар билан нишонланди
2026-05-09 07:05:00 / Янгиликлар

Тантанали тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов барчани байрам билан самимий муборакбод этиб, Президентимизнинг Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабанинг 81 йиллик байрами муносабати билан халқимизга йўллаган табригини ўқиб эшиттирилди.
Ватанимиз учун жон фидо қилган қаҳрамонлар хотирасига ёд ҳурмат бажо келтирилиб, Хотира майдонига гулчамбарлар қўйилди.
Қўқон шаҳар ҳокими ҳарбийлар ва фахрийлар билан мулоқотда бўлиб, жамиятимиздаги тинчлик ва барқарорлик, миллатлар ва диний конфессиялар ўртасидаги дўстлик ва тотувлик муҳити хусусида суҳбат қурди. "Миллий бирлик ва ҳамжиҳатлик – бизнинг бебаҳо бойлигимиз, барча ютуқ ва ғалабаларимизнинг мустаҳкам асосидир" деди жамоатчилик вакиллари билан мулоқот чоғида Қўқон шаҳар ҳокими.






