Қўқон шаҳрида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисидан хабар олинди
2026-05-09 14:05:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов, ҳарбийлар, миллий гвардия хизматчилари, ҳарбий билим юрти ўқувчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари қаҳрамонлик ва матонат тимсоли бўлган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, шарафли орден ва медаллар соҳиби Усмонжон Раҳимовдан хабар олиб, байрам совғаларини етказдилар.

Самимий мулоқот чоғида Маруфжон Усмонов мавжуд муаммо ва масалалар билан ҳам қизиқиб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.Айниқса қаҳрамондан хабар олгани келган болажонлар бўлиб ўтган мулоқотни катта қизиқиш билан кузатиб, чексиз ҳавас ва ғурур билан самимий тилакларини изҳор этдилар. Усмонжон Раҳимов эътибор учун чуқур миннатдорчилик изҳор этиб, юртимизга тинчлик, Юртбошимизга омонлик тилаб, дуолар қилди.




