Хитой тили ва ахборот технологияларини ўрганамиз!
2026-04-30 10:25:00 / Янгиликлар
Қўқон 1-сонли техникумида Хитой Халқ Республикасининг "Шанси" университети ўқитувчилари ахборот технологиялари ва хитой тилидан дарс бермоқда. Ушбу амалиёт давлатимиз раҳбарининг профессионал таълим даражасини халқаро стандартлар асосида ташкил этиш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилган.

"Ёшлар куни" муносабати билан ташкил этилган очиқ эшиклар куни доирасида техникумга ташриф буюрган мактаб ўқувчилари бу ерда мавжуд таълим йўналишлари, яратилган шарт-шароитлар ва ўқув масканининг техник таъминоти билан танишдилар.
Эслатиб ўтамиз давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ҳар Пайшанба куни барча мутасаддилар ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиши ва таклифларини ўрганиши белгиланган. Қўқон шаҳрида ҳам "Ёшлар куни"да барча идора-ташкилотларда ёшлар мавзуси кун тартибида бўлиб, муаммо-масалалари ечим топмоқда.




