Қўқон шаҳрида Ёшлар куни муносабати билан концерт ўтказилди
2026-04-23 14:10:00 / Янгиликлар
Қўқон мусиқали драма театрида "Ёшлар куни" тадбирлари доирасида ўтказилган маданий тадбирда Қўқон шаҳар ҳокими ҳам иштирок этди. Маруфжон Усмонов мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшларнинг салоҳиятларини намоён этиш ва иқтидорларини ривожлантириш учун яратилган шарт-шароитларни эътироф этиб, Халқаро амалий ва Тасвирий санъат фестивалини юқори савияда ташкил этган Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби жамоаси ва ўқувчиларга самимий миннатдорчилик изҳор этди.

Қўқон шаҳар ҳокими фестивалда юксак фаоллик кўрсатган Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактабининг бир қатор ўқувчиларига Диплом ва медалларни тантанали равишда топширди.
Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби Мусиқий чолғучилик бўлими оркестр жамоаси томонидан ижро этилган концерт дастури томошабинларга ва айниқса томошага таклиф этилган маҳаллалардаги уюшмаган ёшларга кўтаринки кайфият бахшида этиб, миллий классика асарларимиздан баҳраманд бўлишга имкон берди.






