Қўқон шаҳрида “Иқтидор Мактаб ансамбли” кўрик танловининг шаҳар босқичи ўтказилди
2026-04-23 10:05:00 / Янгиликлар
Ёшлар куни тадбирлари доирасида 7-мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тантанали маросимда Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов ҳам иштирок этди.

Президентимиз ташаббуси билан олға сурилган Бешта муҳим ташаббус доирасида ёшларни мусиқа ва санъатга бўлган иштиёқини ошириш ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш мақсадида ўтказилган танловда жорий йилда шаҳримиздаги 30 мактабларнинг жамоалари иштирок этдилар. Жамоаларнинг чиқишлари ҳайъат аъзолари томонидан баҳолаб борилди.
Кўрик танловда юксак натижаларга эришган жамоаларга Қўқон шаҳар ҳокими Диплом, Сертификатлар ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди. Мутлақ ғолибликни қўлга киритган 7-давлат умумий ўрта таълим мактаби вилоят босқичига йўлланма олди. Эслатиб ўтамиз Республика босқичида ғолиб бўладиган жамоани хорижий мамлакатларга саёҳат йўлланмаси кутмоқда.






