Ёшлар келажагимиз пойдевори!
2026-04-23 07:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳрида “Ёшлар куни” тадбирлари юксак савияда ўтказилди.

Хусусан, 26-давлат умумий ўрта таълим мактабида Қўқон шаҳар ҳокими ёшларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган маданият, санъат ва спорт тўгараклари фаолияти билан танишиб, иқтидорли ўқувчилар билан мулоқот қилди.
Самимий мулоқот чоғида ёшларнинг муаммо-масалалари ҳамда таклифлари ўрганилиб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан ёшларнинг салоҳиятларини намоён этиш учун яратилган кенг имкониятлар хусусида маълумот берилди.
Қўқон шаҳар ҳокими мутасаддилар ҳамроҳлигида мактабда мавжуд муаммоларни ҳам ўрганди. Ўрганишлар натижасига кўра масъулларга мактаб спорт залини таъмирлаш ҳамда янги спорт жиҳозлари билан таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.






