Соғлом ва бахтли миллат! Қўқон шаҳрида юқумли касалликларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда.
2026-04-22 10:10:00 / Янгиликлар
Хусусан, Қўқон шаҳар Санитария-эпидемологик осойишталик ва аҳоли саломатлиги бўлими томонидан шаҳримизда фаолият юритаётган нодавлат тиббиёт муассасалари мутахассислари учун ўтказилган семинар тренингда Президентимизнинг "Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.

Мулоқот чоғида аҳоли орасида айрим вирусли инфекцияларни ўз вақтида профилактика ва диагностика қилиш, уларни даволаш бўйича аҳолига кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий ёрдамни янада такомиллаштириш ва кенгайтириш юзасидан йўриқномалар ва амалий тавсиялар берилиб, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.






