Янги хонадонларни кўркам кўринишда эгаларига топширамиз!
2026-04-22 10:10:00 / Янгиликлар
Қўқон шаҳар ҳокими мутасаддилар ҳамроҳлигида "Янги Ўзбекистон" мавзесида олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўрганди.

Мутасаддиларга ҳудудларни кўркам кўринишга келтириш, қурилиш чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш, кўп қаватли уйлар ҳудудига гуллар ва манзарали дарахтлар экиш бўйича кўрсатмалар берилди.
"Янги хонадонларни кўркам кўринишда эгаларига топширамиз!", деди шу жумладан Қўқон шаҳар ҳокими.






