Қўқон шаҳрида миллий либослар кўргазмаси ўтказилди
2026-04-18 18:25:00 / Янгиликлар

Тантанали тадбирда мамлакатимизда давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари асосида аёл-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ўзбекона матолардан тўқилган миллий либосларимизни кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.
Тарихий маскан - Халқаро ҳунармандлар фестивали тадбирлари ўтказиладиган Ўрда майдонида бўлиб ўтган томошада Қўқон мода маркази асосчиси Мадинахон Турсунхўжаева ва ушбу марказда таҳсил олиб, айни пайтда мустақил фаолият олиб бораётган иқтидорли дизайнерларнинг тўпламлари томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Кўргазмада "Қўқон гуллари" бренди томонидан миллий услубда гуллар билан соч турмаклаш услуби намойиш этилиб, томошабинлар эътирофига сазовор бўлди.
Тадбир сўнггида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори, “Oсиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар уюшмаси раиси - Камилова Халида Хафизовна ва Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов соҳада юксак натижаларга эришаётган дизайнерлар ва тадбирни юксак савияда ўтказишга катта ҳисса қўшган мутахассисларга Ташаккурномалар ва эсдалик совғаларини тантанали равишда топширдилар.







